Эрондаги давлат ва хусусий бошланғич таълим муассасаларида инглиз тилининг ўргатилиши амалдаги меъёр ва қонунларга зид дейилди.
Бу тўғрида Эрон олий таълим қўмитаси раҳбари Маҳди Навид-Адҳам маълум қилган.
Бу қарор Эроннинг олий ҳокимияти Али Ҳуманаининг инглиз тилини ўрганишни эрта бошлаш, Ғарб маданиятининг кириб келишига сабаб бўлди, деган баёнотидан сўнг қабул қилинган.
Маҳди Навид-Адҳамнинг баёнотига кўра, Эрондаги давлат ва хусусий бошланғич таълим муассасаларида инглиз тилининг ўргатилиши амалдаги меъёр ва қонунларга зиддир.
Одатда, эроннинг ўрта мактабларида ўқувчиларга инглиз тилини ўргатиш 12-14 ёшдан бошланади. Лекин, айрим боланғич таълим муассасалари ўз дастурлари асосида инглиз тилини ўргатишни эртароқ бошлаган ҳоллари ҳам учраган.
Бундан олдин, 2016 йилда ҳам Али Хуманаи инглиз тилининг болалар боғчасидан бошлаб ўргатилишига ўз норозилигини билдирган эди. Ўзининг ўқитувчиларга қилган ҳозирги мурожаатида, ушбу ташаббус хорижий тилларни ўрганишга эмас, балки мамлакат ёшлари ўртасида ғарб маданияти тарғиботига қарши эканлиги тўғрисида баёнот берган.