АҚШ призеденти Доналд Трамп Шимолий Кореянинг водород бомбаси синовига нисбатан ўз фикрини билдирди.
Япония Бош Вазири Синдзо Абэ билан телефон суҳбатида Доналд Трамп “АҚШ ўзининг анъанавий ва ядровий салоҳиятини сақлаб қолишга тайёр”, деб таъкидлади. Бу ҳақида “Hurriyet.com” сайти хабар берди.
Трамп АҚШ ҳукумати керак бўлса ядровий қуроллардан фойдаланиб, АҚШ давлати ва унинг иттифоқдошларини ҳимоя қилишини айтиб ўтган.
Маълумот учун, Шимолия Корея ҳукумати томонидан водород бомбаси Корея ярим оролида синовдан ўтказилган эди.
Эслатиб ўтамиз, бу ҳақда Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Лиу Жиейи ўз муносабатини билдиргани ҳақида хабар берган эдик.