Дональд Трамп сайловолди ташвиқоти давомида берган ваъдасининг устидан чиқди. Трамп бу ҳаракатини “Америка ишчилари учун буюк қадам”, дея эътироф этди.
Дональд Трамп сайловолди ташвиқоти давомида берган ваъдасининг устидан чиқди. У бу ҳаракатини “Америка ишчилари учун буюк қадам”, дея эътироф этди.
Сайловолди ташвиқот вақтида Дональд Трамп АҚШнинг савдо келишувлари борасида танқидий фикрлар билдирганди. Ноябрь ойидаги чиқиши вақтида Транс-Тинч океани ҳамкорлигини “Мамлакат учун потенциал кулфат”, дея атаб, президент бўлса бир кун ичида бу келишувни бекор қилишини айтганди.
Транс-Тинч океани ҳамкорлиги Осиё-Тинч океани ҳудудининг 12 та мамлакатлари ўртасида савдо айланмасининг паст нархда бўлишини назарда тутувчи келишувдир.
Собиқ президент Барак Обама маъмурияти АҚШнинг Транс-Тинч океани ҳамкорлигига қўшилиши орқали Осиёдаги тез ўсувчи иқтисодий йўналишларни қамраб олишни мақсад қилган эди.
Транс-Тинч океани ҳамкорлигига АҚШдан ташқари, Австралия, Янги Зеландия, Япония, Канада, Чили, Мексика, Перу, Вьетнам, Малайзия, Бруней ва Сингапур кирган. Бу борадаги келишув 5 йил муҳокама қилинган бўлса, 2015 йил октябрь ойида расман ҳамкорлик тасдиқланган. Келишувга эришган мамлакатлар ўзаро талабгир товарларнинг божсиз савдо қилинишини назарда тутувчи ҳуқуққа эга бўлишган.