...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп ва Ким Чен Иннинг узоқ кутилган учрашувида нималар содир бўлди?


12:24, 12.06.2018 Олам
 6 256

АҚШ Шимолий Кореяни ядровий қуролларсиз ҳудудга айлантириш жуда, жуда тез бошланишига умид билдирган.

Бугун, 12 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг тарихий учрашуви амалга ошди. Учрашувда кўп томонлама ягона ҳужжат имзоланди.
 
Ҳужжат ҳақида батафсил маълумот берилмаган. У дипломатик жараённинг бошланғич қисми экани ва айнан шу ҳужжат шимолий-шарқий Осиё ландшафтини кескин ўзгаришига сабаб бўлиши таъкидланди.
 
Трамп Шимолий Кореяни ядровий қуролларсиз ҳудудга айлантириш жуда, жуда тез бошланишига умид билдирган.
 
Трамп “кенг кўламли хат”, деб номлаган ҳужжатни имзолашдан аввал Ким Чен Ин давлат раҳбарлари учрашуви тарихий бўлганини таъкидлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-КХДР Дональд Трамп Ким Чен ИН 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!