КХДР етакчиси ҳам учрашув ҳақида ўз фикрини билдириб ўтган.
Хорижий ОАВ берган маълумотлар ва суратларга қарасак музокаралар илиқ руҳда ўтаётгани кўринади.
Икки давлат раҳбарлари ва уларнинг энг яқин инсонлари иштирокидаги учрашувдан сўнг давлатлар раҳбарлари “Capella” меҳмонхонаси боғида сайр қилганлар.
Боғ бўйлаб сайр давомида Трамп ўзининг “Йиртқич” номли лимузинини Ким Чен Инга кўрсатган.
Сайр давомида Америка раҳбари учрашувни ҳеч ким тахмин қилмаган даражада самарали бўлганини таъкидлаган. Бу вақтда Ким Чен Ин сукут сақлаб турган. Бироқ у аввалроқ учрашувни “тинчлик учун яхши старт”, деб атаган эди.