...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп танқидидан кейин Европа “катталари” Бельгияга йиғилади


16:43, 20.06.2018 Олам
 2 708

“Катталар” учрашуви Брюссель шаҳрида бўлиб ўтади.

Жорий йил 28-29 июнь кулари Италия, Германия, Франция ва Испания давлат раҳбарлари миграция масаласи бўйича норасмий фавқулодда йиғилиш ўтказади. Учрашув Бельгия пойтахти Брюсселда бўлиб ўтади.
 
Италия Бош вазири Жузеппе Конте, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Эмманюэль Макрон ва Испания Бош вазири Педро Санчесдан ташқари 1 июлда Европа Итифоқида раисликни қабул қилиб олувчи Болгария ва Австрия раҳбарлари ҳам қатнашади.
 
Маълумотларга кўра, фавқулодда учрашувда ЕИ бюджетига ўзгартириш киритиш ва Африка мамлакатларига бериладиган ёрдам пули миқдорини кўпайтириш, шунингдек, БМТнинг тегишли ташкилотлари хусусан, Қочоқлар иши бўйича олий комиссар бошқармаси билан ҳамкорлик қилиш масаласи кўриб чиқилади.
 
Тахминларга кўра, Италия ва Австрия миграция сиёсатида нисбатан қаттиқроқ чораларни киритишни таклиф қиляпти.
 
Италия ҳукумати охирги вақтларда мамлакат денгиз соҳилларига қайиқларда келаётган мигрантларни киритмаяпти. Италия қайтариб юборган мингдан ортиқ мигрантни Испания қабул қилди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Европа юритаётган мигрантлар сиёсатини танқид қилган эди. У АҚШда ҳам Германия ёки Франциядаги ҳолат кузатилишига асло тоқат қилолмаслигини таъкидлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Европа Иттифоқи мигрант Германия Франция Италия Испания 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!