...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп салфеткаларни баскетболчилардек пуэрто-риколиклар томон улоқтирди


11:18, 04.10.2017 Олам
 2 575

Трамп “Мария” тўфонидаги ҳалокат “ҳеч нарса” эмаслигини айтиб ўтди.

Кеча, 3 октябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп “Мария” тўфонидан азият чеккан пуэрто-риколиклар ҳолидан хабар олиш учун ташриф буюрди.
 
Трамп “Мария” тўфонидаги ҳалокат “ҳеч нарса” эмаслигини айтиб ўтди. Бунда АҚШ президенти “Катрина” тўфони вақтида 2 мингга яқин Пуэрто-Рико аҳолиси ҳалок бўлганига шама қилди. 16 кишининг ўлими “фахрланишга арзийди” деб таъкидлаган.
 
Бундан ташқари, АҚШ президенти Пуэрто-Рико маъмурий маркази Сан-Хуандаги черковлардан бирига аҳолига инсонпарварлик ёрдамини тарқатишда иштирок этган. У баскетболчиларга хос ҳаракатлар билан аҳолига маҳсулотларни улоқтирган. Буни кўплаб оммавий ахборот воситалари халққа нисбатан камситиш сифатида баҳоламоқда.
 
“Мария” тўфони натижасида Пуэрто-Рико электр тармоғидан узилган ҳамда улкан Аресибо радиотелескопи талофат кўрган.
 
Пуэрто-Рико АҚШ бошқаруви остидаги ҳудуд бўлиб, штат ҳисобланмайди. Унинг ўз конституцияси, парламенти ва ижро ҳокимиятлари бор.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Дональд Трамп Пуэрто-Рико Мария тўфони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!