Қуддус шаҳрида яҳудийлик, ислом ва христианлик динларининг муқаддаси қадамжолари жойлашган.
Амалда худди шундай бўлди, Доналд Трамп Қуддусни Исроил давлатининг пойтахти, деб тан олинишини расман эълон қилди. Бу можаронинг келиб чиқиши тарихи албатта кўп воқеаларни ўз ичига олади. Жумладан, Қуддус шаҳрида яҳудийлик, ислом ва христианлик динларининг муқаддаси қадамжолари жойлашган. Шунинг учун бу шаҳарнинг мақоми фаластин-исроил можаросининг асосий муаммоларидан бири ҳисобланади.
1947-1949 йилда янги ташкил топган Исроил ва Трансиордания (ҳозирги Иордания) давлати ўртасида бўлиб ўтган урушда бу шаҳар икки қисмга бўлинади. 1967 йилда бўлиб ўтган Олти кунлик урушда Исроил давлати шаҳарнинг шарқий қтсмини ҳам қўшиб олишади. Шундан бери, Исроил давлати Қуддус шаҳрини ўзларининг “ягона ва бўлинмас” пойтахти эканлиги тўғрисидаги ғояни олға суриб келади.
Фаластинликлар эса, шаҳарнинг шарқий қисмини ўзларининг давлати пойтахти сифатида кўришни хоҳлашади. Ҳатто, БМТ ҳам Қуддуснниг ғарбий ва шарқий қисмларининг ягона Исроил давлати байроғи остида бирлашганини тан олмаган. Қуддус шаҳрини Исроил давлатининг пойтахти сифатида Исроил давлатининг ўзи, АҚШ ҳамда Лотин Америкасининг бир нечта давлатларигина тан олади.
Дунёдаги бошқа давлатлар БМТнинг резолюциясидан келиб чиқиб, Исроил давлатининг пойтахти сифатида Тель-Авив шаҳрини тан олишган. Шунинг учун дунёнинг 86 мамлакатининг элчихонаси Тель-Авив шаҳрида жойлашган. Хорижий нашрларда келтирилишича, АҚШнинг Қуддус шаҳрини Исроил давлатининг пойтахти, деб тан олиниши, амалда расмий Вашингтоннинг фаластинликлар ва дунё ҳамжамияти фикрини умуман инобатга олмаслигини билдирди.