Иккинчи телемузокарада Дональд Трапнинг аёлларни камситувчи сўзлар айтгани учун яна бир бор узр сўради
Биринчи музокара 26 сентябрда, иккинчиси 9 октябрда бўлиб ўтди.
Аввалроқ, Трапмнинг 11 йил илгари ўзига ҳамма нарса мумкин эканини айтиб, аёл кишига қилган қўполлиги видеотасмага муҳрланган бўлиб чиқди.
Ушбу видеотсвир сайловолди жараёнида тарқаб кетди. Бу воқеа турли можароларга сабаб бўлди. Республикачилар партиясининг айрим аъзолари Трампни АҚШ президентлигига номзодликдан олиб ташлашга даъват этдилар. Хатто, ўз партиядошлари ҳам унга танқид назари билан қарай бошлади.
Трапм телемузокараларда муваффақиятли иштирок этмаган бўлса-да, у номзодликдан четлатилмайди. Чунки у бу воқеа учун узр сўраб, махсус чиқиш қилганди.
Иккинчи телемузокарада ҳам Трамп аёлларни камситувчи сўзлар айтгани учун яна бир бор узр сўради.
“Булар жиддий айтилган гап эмасди, бу билан фахрланолмайман, албатта. Мен оилам олдида, бутун Америка халқи олдида узр сўрайман”, дейди Трамп.