...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп ўз инаугурацияси бўлиб ўтган санани “Миллий ватанпарварлик куни”, деб эълон қилди


13:32, 24.01.2017 Олам
 1 897

Қарор инаугурация жараёни ўтиши билан имзоланган.

20 январь куни АҚШнинг 45-президенти сифатида иш бошлаган Дональд Трамп ўзи қасамёд қабул қилган кунни “Миллий ватанпарварлик куни”, деб эълон қилди. Бу ҳақда “The Washington Post” нашри хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, Трамп айни қарорни 20 январь кунининг ўзидаёқ, инаугурация жараёнидан сўнг имзолаган.
 
“Мен, Дональд Трамп, АҚШ прзиденти, АҚШ қонунлари ва Конститутцияда менга берилган ҳуқуқлардан фойдаланиб, 2017 йилнинг 20 январини “Миллий ватанпарварлик куни” деб эълон қиламан”, дейилади ҳужжатда.
 
Ушбу кун АҚШ фуқароларининг ўзаро бирдамлиги ва уларнинг хукумат билан илиқ муносабатларини яхшилашга қаратилган.
Умида Якубова

Теглар:Дональд Трамп Инаугурация Миллий ватанпарварлик куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!