...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп БМТга жўнатишга яхшироқ номзод топди


14:47, 17.10.2018 Олам
 2 544

Бу лавозимни эгаллаб турган Никки Хейли тез орада истеъфога чиқади.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг Канададаги элчиси Келли Крафтни мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили лавозимига тайинланиши масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълумотларга қараганда, Трамп бу лавозимга Келли Крафтдан бошқа муносиброқ номзод топган.
 
“Politico” нашри тарқатган хабарга кўра, АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Хизер Науэрт президентга маъқул тушмоқда. У ҳозирда Давлат департаментининг Оммавий дипломатия бўлимида адвокат сифатида фаолият юритяпти.


 
Бундан ташқари, Хизер Науэрт Оқ уйнинг матбуот котиби бўлган Сара Хакаби Сандерснинг ҳам ўрнини эгаллашга асосий номзод сифатида кўриляпти.
 
Таъкидлаш жоизки, АҚШ ҳукумати ходимлари Хизер Науэртнинг АҚШнинг БМТдаги доимий вакили бўлишини қўллаб-қувватламаяпти. Улар бу лавозимга АҚШнинг Канада, Франция ва Германиядаги элчилари Келли Крафт, Жейми Мак-Корт ёки Ричард Гренеллдан бири келишини хоҳлаяпти.
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси собиқ ўринбосари Дина Пауэлл, Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп ва собиқ сенатор ҳамда демократ Жо Либерман ҳам Никки ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар сифатида тахмин қилинаётаган эди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Дональд Трамп Хизер Науэрт Никки Хейли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!