Россиялик миллиардер Дмитрий Риболовлев Дональд Трампдан 2008 йилда Флорида штатида йирик мажмуани сотиб олган эди.
Хабарга кўра, гап Палм-Бичдаги 2.4 гектар ҳудуд ҳақида кетмоқда. Бу ерда 19 минг квадрат метрга тенг мажмуа бўлиб, унда бассейн, теннис корти ва бошқа бинолар бор.
Мазкур иншоотнинг хўжайини мажмуани учга бўлиб сотмоқчи, дейилади хабарда.
Нашрнинг ёзишича, Трамп Флоридадаги бу мажмуани 2004 йилда 41 миллион АҚШ доллари эвазига сотиб олган, 2008 йилда эса россиялик миллиардерга сотган. Бу Палм-Бичдаги уй-жой савдосида энг катта миқдордаги олди-сотди бўлган.
Маълумот ўрнида, Дмитрий Риболовлев 1966 йилда Россиянинг Пермь шаҳрида туғилган. У тадбиркорлик билан шуғулланади. Франция чемпионатида иштирок этувчи “Монако” футбол клубининг эгаси саналади. Сўнгги йилларда “Forbes” журнали Риболовлевни Россиянинг 20 нафар энг бой кишилар рўйхатига киритиб келмоқда.