
АҚШ президенти мамлакатида ҳам Европадаги каби инқирозлар юз беришини истамаслигини айтяпти.
“Германия халқи ўз етакчиларига қарши чиқиб, бусиз ҳам қийин аҳволдаги коалицион ҳукуматни янада танг аҳволга туширмоқда. Мамлакатда жиноят кўпайиб боряпти. Европа катта хатога йўл қўйди – миллионлаб мигрантларнинг келишига рухсат берди. Улар маҳаллий маданиятни қўпол ва сезиларли тарзда ўзгартирди”, дейди Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Шунингдек, Америка президенти АҚШда ҳам бундай ҳол юз беришига асло тоқат қилолмаслигини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, ҳозирда Италия мамлакатга келаётган ноқонуний мигрантларни қабул қилмаяпти. Италияда қабул қилинмаган минглаб мигрантлар Испанияга киритилди.