Сенаторлар тўйларни тартибга солиш бўйича таклиф этилаётган нормалар бўйича бир қарорга келган.
“Халқ сўзи”нинг маълум қилишича, сенаторлар тўйларни тартибга солиш бўйича таклиф этилаётган нормалар бўйича бир қарорга келган.
Унга кўра, сенаторлар халқимизнинг миллий урф-одатлари, ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, сенаторлар тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилиши борасида ягона, қатъий нормалар белгиланиши мақсадга мувофиқ эмас, деган хулосани билдирган.
Қайд этилишича, халқимиз хоҳиш-иродаси тўй-ҳашам ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам ўтказишни йўлга қўйишга муайян меъёрий ҳужжат билан эмас, одамлар ўртасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот, шахсий ибрат, намунали тадбирлар мисолида эришиш ҳар жиҳатдан фойдали эканини кўрсатган.
Сенаторларнинг фикрича, оилавий тадбирларни миллий қадриятлар асосида, камхарж, дабдабалардан холи ўтказишни кенг жамоатчилик ва ҳар бир инсон онгли равишда англаб етмоғи лозим.