2 та машинанинг бир-бири билан тўқнашиб кетиши натижасида ёш жуфтлик жиддий жарохатланган.
Гувоҳларнинг айтишича, “ВАЗ-2114” автомобили йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳолда, асосий йўлда ҳаракатланаётган “Kia” русумли машинага катта тезликда келиб урилган.
“Kia” машинаси ичида шу куни янги келин ва куёв ҳамда уларнинг гувоҳлари тўй маросимига кетаётган бўлишган. Рўй берган ЙХҲ оқибатда куёв ҳушини йўқотган, келин эса қонга беланган. Ойна синиқлари келиннинг юзини кесиб юборган.
Гувоҳларнинг айтишича, тўйхонага 3 дақиқалик йўл қолганда ушбу бахтсиз воқеа содир бўлган ва тўй азага айланган.