Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири 21-23 август кунлари ишчи ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
21 август куни Комилов Ҳиндистон фан ва маданият вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.
Дели шаҳридаги Ж.Неру номидаги университет, Ислом миллий университети, “Unity Foundation Delhi” ижтимоий-маданий ташкилоти, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг Маданий алоқалар бўйича Ҳинд кенгаши етакчи олимлари, Бобур номидаги халқаро жамғарма фаоллари билан учрашувда маданий-гуманитар муносабатлар, Ўзбекистон ва Ҳиндистон фан ва таълим муассасалари ўртасида бевосита алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалари юзасидан фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, ўзбек ва ҳинд халқлари тарихи, адабиёти, мусиқаси, рассомлик ва архитектураси, уларнинг бир-бирини бойитиши ва тўлдириши буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг авлодлари номи билан чамбарчас боғлиқ.