...
МЕНЮ
ONLINE TV

Това билан одам ўлдирган ўзбек аёли Россияда 7 йилга қамалди


13:31, 11.10.2017 Жамият
 3 873

Россиянинг Гурьевск шаҳрида қотиллик иши юзасидан суд бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 19 февраль куни Калининград вилояти Гурьевск шаҳридаги хонадонлардан бирида аёл кишининг това билан уриши оқибатида бир киши ҳалок бўлган эди. Ушбу иш юзасидан бўлиб ўтган суд жараёни якунлангани хабар қилинди.
 
Дастлабки тергов ҳамда суд жараёнида 19 февраль куни Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл алкоголь ичимлиги таъсирида бўлган ва жанжал сабаб ўзи билан спиртли ичимлик истеъмол қилган эркакни бошига това билан ургани аниқланган. 10 марта зарб берилганидан кейин эркак воқеа жойида вафот этган.
 
Суд мажлисида судланувчи аёл ўз айбига иқрор бўлган, бироқ хонадон соҳибини ўлдиришни истамаганини таъкидлаган. Уй эгаси уйдан чиқариб юбориш билан таҳдид қилгани ва ҳақоратлангани сабаб уни урганини айтган.
 
Суд жараёни якунига кўра, Ўзбекистон фуқароси 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Терговга кўмак бергани, жиноий ишни очилишида фаол иштироки учун жазони енгиллаштириш масаласи кўриб чиқилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Россиянинг Гурьевск шаҳри Одам ўлдириш Ўзбекистонлик аёл Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар