...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трампнинг “учинчи жаҳон уруши”, Коркернинг “Оқ уйдаги болалар боғчаси” ҳақида...


13:14, 11.10.2017 Олам
 2 619

АҚШ президенти Боб Коркерни АҚШ давлат котиби лавозимига муносиб номзод сифатида кўрмаганлигини таъкидлаган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп республикачилар партияси аъзоси ва сенатор Боб Коркернинг “Трампнинг сиёсати — АҚШни учинчи жаҳон урушига етаклаши мумкин”, деб айтган сўзларига изоҳ берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Трамп сенатор Коркернинг фикрига изоҳ берар экан, аслида Американинг аввалги раҳбарияти “нотўғри йўлда” бўлишганини таъкидлади. Трампнинг фикрича, сўнгги 25 йил мобайнида АҚШ дунё гувоҳи бўлмаган улкан “муаммолар жари”нинг ёқасига келиб қолган эмиш...
 
“Ишонаверинг, ҳозир биз тўғри йўлдан бораяпмиз”, деган АҚШ раҳбари ўз изоҳида.
 
Аввалроқ, Трамп Коркерни ўзининг Twitter’даги расмий саҳифаси орқали танқид қилиб, унинг 2018 йилги Сенатга қайта сайланиш учун номзодини илгари суришга “жасорати етмагани” ҳақида ёзган эди. 
 
АҚШ президенти, шунингдек, Боб Коркерни АҚШ давлат котиби лавозимига муносиб номзод сифатида кўрмаганлигини таъкидлаб, айнан у Эрон билан “мамлакат тарихидаги энг шармандали” ядро келишувига эришганини айтиб ўтган.
 
Сенатор Коркер ҳам қарздор бўлиб қолишни ёқтирмайди шекилли, Twitter саҳифасида “Жуда ачинарли... Оқ уй катталар учун болалар боғчасига айланиб қолган” дея изоҳ қолдирган. 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:АҚШ Дональд Трамп Боб Коркер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!