Актриса 1936 йилда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган.
1936 йилда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган Тўти Юсупованинг умр йўли 1957 йилдан бошлаб санъат билан боғланди. Шу бугунга қадар 200га яқин спектакллар, 100дан ортиқ фильмлар, 500га яқин видеофильмларда суратга тушган Тўти Юсупова театр ва кинодаги эсдақоларли роллари билан томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Актриса “Келинлар қўзғалони” спектаклдаги “Сотти” бўладими ёки “Абдуллажон”даги Холидами, ҳар бир ролини чин дилдан, истеъдод билан ижро этган.
Тўти Юсупованинг меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан эътиборга олиниб, 1970 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 1993 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонлари, 2000 йилда “Эл-юрт ҳурмати”, 2014 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.
Жорий йилнинг ёз ойларида Тўти Юсупованинг 80 ёшли юбилейи Ўзбек миллий академик драма театрида катта байрам сифатида нишонланади.