...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентнинг Юнусобод туманида “нашазор” аниқланди


08:56, 13.09.2017 Жамият
 4 074

Тошкентда фуқаро уйида қонунга хилоф равишда 74 туп “наша” эккани аниқланди.

Гиёҳванд моддаларнинг инсон саломатлигига ҳамда жамиятга зарарини била туриб уни етиштириш, ўсиб келаётган ёш авлодни заҳарлашга уриниш — энг оғир жиноятлардан бири.
 
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган тезкор-қидирув тадбирларида гиёҳванд моддаларни уй шароитида етиштираётган ва сотишни режалаштирган шахслар қўлга олинмоқда.
 
Ўтган ҳафта, 9 сентябрь куни, соат 14:00ларда ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Юнусобод тумани ҳудудида ўтказилган “Қора дори–2017” (2-босқич) тадбири давомида фуқаро Абдували Абдужалилович Азимов истиқомат қилувчи хонадон текширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Текшириш жараёнида, фуқаро уйида қонунга хилоф равишда, 74 туп “наша” гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланди. Бундан ташқари, гиёҳванд модданинг қуритилган шакли сотиш мақсадида сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди.  Оғирлиги 62,19 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси тегишли тартибда мусодара қилинди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-, 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Юнусобод Жиноят Гиёҳванд моддалар Марихуана 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар