Йигитчага нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гап шундаки, Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи 21 ёшли шахс тўхтатиб текширилганида, унинг ёнидан 934 граммдан зиёдроқ “марихуана” гиёҳванд моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.