...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги “Миробод” бозорида iPhone ўғриси қўлга тушди


12:21, 14.07.2016 Жамият
 3 321

Жабрланувчи нафақат iPhone русумидаги қўл телефони, балки 500 минг сўм пули ва уй калитларини ҳам ўғирлатганини айтиб ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига мурожаат қилган.

Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан бировнинг iPhone русумидаги қўл телефонини ўғирлаган кимса қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ишчи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, Тошкент шахар Миробод тумани ички ишлар бошқармасига 34 ёшли  эркак  мурожаат қилиб, “Миробод” деҳқон бозорида жойлашган 21-савдо дўкони олдида қаровсиз қолдирилган сумка ичидан ичидан  500 минг сўм пул, iPhone русумли мобил телефон, уй калитлари ўғирлаб кетилганини маълум қилган.
 
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида содир этилган ўғирлик тўлиқ фош этилиб, жиноятчи қўлга олинди. Мазкур ҳолат бўйича ўғирликка қўл урган кишига нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган. 

Теглар:iPhone Жиноят Ўғирлик Миробод бозори ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар