Соат 17:31 да кўрсатилган манзилга 4 та асосий ёнғин ўчириш бўлинмалари ва 2 та махсус автонарвон йўлланилган.
Маълум қилинишича, соат 17:30 да ИИББ ЁХБ диспетчерлик хизматига Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 25-уйда жойлашган маъмурий бинода ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Соат 17:31 да кўрсатилган манзилга 4 та асосий ёнғин ўчириш бўлинмалари ва 2 та махсус автонарвон йўлланилган.
Ёнғин жойига биринчи бўлиб соат 17:34 да Юнусобод тумани ёнғиндан муҳофаза қилувчи 18-ҲЁҲҚдан жанговар бўлинмаларетиб борган вақтда, бизнес марказининг 8-қаватидан қора тутун чиқаётгани маълум бўлган.
Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган чора ва тезкор ҳаракатлар натижасида, ёнғин соат 17:50 да қуршаб олиниб, соат 17:54 да бутунлай ўчирилган.
Ёнғин оқибатида бизнес марказининг 8-қаватида жойлашган “Монтаж қурилиш хизмат” МЧЖга қарашли “Silver Water Gold Fish” МЧЖ томонидан ижарага олинган офис хонаси, ичидаги жиҳозлари 20 кв метр майдонида ҳамда бинонинг 9-қават дераза роми ёнғиндан зарар кўрган.
Ёнғинни ўчириш вақтида бинодаги 18 нафар ишчи-хизматчилар хавфсиз жойга олиб чиқилиб, ёнғиндан зарар кўрмаслиги таъминланган.
Ёнғин сабаблари ва келтирилган зарар миқдорлари аниқланмоқда.