...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги Қозоғистон кўргазмасининг очилиш маросимида Ачилбай Раматов қатнашди


10:29, 16.09.2017 Жамият
 2 271

Икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 2020 йилга бориб 5 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади.

Аввалроқ, Тошкентда Ўзбекистон–Қозоғистон тадбиркорларининг бизнес форуми ўз ишини бошлагани ҳамда унинг доирасида кўргазма ташкил этилиши кўзда тутилгани ҳақида маълумот берган эдик.
 
Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” павилионларида 15 сентябрь куни қозоқ халқининг 25 йилда қўлга киритган ютуқлари билан бевосита танишиш имкониятини тақдим этувчи кўргазма ўз ишини бошлади.
 
ЎзАнинг хабар беришича, Қозоғистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида ташкил этилган.
 
Кўргазма очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов ҳамда Бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов қатнашди.
 
Кўргазмада Қозоғистоннинг автомобилсозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, электротехника, қурилиш материаллари ва бошқа тармоқларда фаолият кўрсатаётган элликка яқин компаниясининг маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
 
Қозоғистон Республикаси инвестиция ва тараққиёт вазири Женис Касимбековнинг айтишича, икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми йил охирига қадар  2 миллиард АҚШ долларига етказилиши режалаштирилган. Ушбу рақам 2020 йилгача 5 миллиард долларга кўтариш мақсад қилинган.
 
Кўргазмада “Қозоғистонда ишлаб чиқарилаётган Peugeot, Lada бренди остида енгил автомобиллар, “JAC” электромобиллари намойиш этилди.
 
Назарбоев университети, Қозоғистон Республикаси Мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлиги, “Kazakhstan Engineering” компанияси стендлари кўпчиликнинг эътиборини тушган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Қозоғистон кўргазмаси Ўзэкспомарказ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар