Қирғизистон Президенти Сооранбай Жээнбеков 14 декабрь куни “Ўзэкспомарказ”да ташкил этилган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди.
Бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Сооранбай Жээнбеков 14 декабрь куни “Ўзэкспомарказ”да ташкил этилган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар.
Кўргазмада мамлакат сўнгги йилларда иқтисодиёт соҳасида эришган ютуқлар, саноатнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган компаниялар маҳсулотлари, илмий-ишлаб чиқариш марказларининг инновацион лойиҳа ва ишланмалари намойиш этилмоқда.
Президентлар мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришда бундай кўргазмалар муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этдилар.
ЎзАнинг хабарига кўра, Қирғизистон Президенти мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга юқори баҳо берди.