Мазкур ЙТҲ иштирочиси фақатгина дельфин рангидаги Matiz автомобили бўлган.
Мазкур ЙТҲ иштирочиси фақатгина дельфин рангидаги Matiz автомобили бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси Навоий шоҳ кўчасидан катта тезликда келаётиб, йўлнинг қарама-қарши қисмини ажратиб турувчи тўсиқларнинг бир нечтасини бузиб ўтган. Катта зарб билан тўсиқларни ағдарган автомобиль бетон “бордюр”дан “сакраб” ўтишига ҳам тўғри келган.
Гувоҳнинг маълум қилишича, катта тезликда келган автомобилнинг том қисми ҳам анча эзилган. Бундан кўриниб турибдики, автомобиль ағдарилишга ҳам улгурган.
Маълумотларга қараганда, ҳайдовчининг авҳоли яхши, бироқ автомобилга жиддий зарар етган. Воқеа жойига зудлик билан ЙПХ ходимлари етиб келгани айтилмоқда.