Вазирлар Маҳкамасининг 2 сентябрдаги “Тошкент шаҳри Яшнобод туманини комплекс ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги қарорига асосан бозор мажмуаси кўчирилади.
Агентлик хабарида айтилишича, бозор ўрнида “Яшнобод инновацион технопарки” қурилади. Бозорнинг ярим ҳудуди Вазирлар Маҳкамасининг 2 сентябрдаги “Тошкент шаҳри Яшнобод туманини комплекс ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги қарорига асосан “Яшнобод инновацион технопарки дирекцияси” ДУК ташкилотига берилган.
Шу муносабат билан собиқ бозорнинг 7,5 гектар майдонида миллий ва халқаро мутахассислар томонидан илмий инновацион ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади.
Ушбу технопарк резидентларига 10 йилга солиқ имтиёзлари ва 7 фоизлик кредитлар олиш имконияти берилади.