...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги машҳур “Янгиобод бозори” кўчирилади!


18:40, 20.09.2017 Жамият
 6 719

Вазирлар Маҳкамасининг 2 сентябрдаги “Тошкент шаҳри Яшнобод туманини комплекс ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги қарорига асосан бозор мажмуаси кўчирилади.

Аввал истеъмолда бўлган (муқаддам фойдаланилган) маҳсулотларни сотишга ихтисослаштирилган “Янгиобод бозори” Бектемир тумани ҳудудига кўчирилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси фан ва технологиялар агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Агентлик хабарида айтилишича, бозор ўрнида “Яшнобод инновацион технопарки” қурилади. Бозорнинг ярим ҳудуди Вазирлар Маҳкамасининг 2 сентябрдаги “Тошкент шаҳри Яшнобод туманини комплекс ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги қарорига асосан “Яшнобод инновацион технопарки дирекцияси” ДУК ташкилотига берилган.
 
Шу муносабат билан собиқ бозорнинг 7,5 гектар майдонида миллий ва халқаро мутахассислар томонидан илмий инновацион ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади.
 
Ушбу технопарк резидентларига 10 йилга солиқ имтиёзлари ва 7 фоизлик кредитлар олиш имконияти берилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Янгиобод бозори Бектемир тумани Яшнобод тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар