Ҳозирги вақтда барча болалар шифохонадан чиқарилган.
Аввалроқ, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 433-сонли МТМнинг 37 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик. Болалар шифохонага ётқизилганди.
Мактабгача таълим вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказиб, унинг натижаларини маълум қилди. Маълумотга кўра, болалардан таҳлил намуналари олиниб, Давлат санитария-эпидемиология назорати (ДСEН) бактериологик лабораториясига юборилган.
ДСEН хулосаси бўйича Лаборатория таҳлили натижалари “Овқат тайёрлаш технологиясининг қўпол бузилиши ва санитар қоидаларга риоя қилмаганлик сабабли, 2018 йилнинг 5 октябрида 433-сонли МТМнинг ошпазлари томонидан тайёрланган “тефтеллар”да эҳтимол Шигелла Флехнер 1б серотипи (халқаро касалликлари таснифи бўйича А05.8) овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарган”. Аммо айнан Шигелла Флехнер оқибатида овқатдан заҳарланишнинг дастлабки ташҳиси тўлиқ тасдиқланмаган. Ташҳис натижаларига кўра, 37 нафар боладан фақат 6 нафарида ушбу микроорганизм аниқланган. Шунингдек махсус совутгичдаги қопқоқли стерил шиша идишларда сақланадиган кунлик овқат намуналари ҳам текширилган. Узоқ вақт ўтганига қарамай, лабораторияда бактериологик текширувлар овқат намунасидан Шигелла Флехнерни топмади.
ДСEН нинг хулосасидан: “Лаборатория текширувлари натижаларига кўра, санитария меъёрларига амал қилинмаганлиги аниқланган. Яъни: 2 та намунада (хом гўшт ва сутли какаода), ичак таёқчалари бактериялари гуруҳи (ИТБГ), ичак мезофил аэроб ва факультатив анаэроб микроорганизмлари (ИМАФАМ) аниқланган.
Жамоат ошхонасидаги 66 та микробиологик ювиш таҳлиллардан 28 тасида ИТБГ аниқланди, бу эса технологик ускуналар ва идишларнинг бактериал ифлосланишини кўрсатади; - Гуруҳларда танланган 57 та ювиш таҳлиллардан 18 тасида идишларнинг бактериал ифлосланишини кўрсатадиган ИТБГ аниқланди; - Болалар ва ходимлардан ичак гуруҳига мансуб инфекцияларни аниқлаш учун тўсатдан 167 намуна текшириш учун олинди (лаборатория натижалари бўйича салбий натижалар йўқ). Эпидемиологик текшириш ва лаборатория тадқиқотлари натижалари муассасанинг ошхонасида санитария меъёрлари ва қоидаларига риоя қилмасликни кўрсатмоқда”
№433 МТМда дезинфекция ва ювиш воситалари заҳираси етарли даражада бўлишига қарамай, текширув вақтида МТМ ходимлари томонидан кунлик фойдаланиш етарли даражада эмаслиги аниқланган.
Текширувлар якунига кўра, қуйидаги чоралар кўрилган.
1. Текширув натижаларига кўра, МТМ нинг 15 нафар ходими, режали тиббий кўрикдан ўтмаганлиги учун ишдан бўшатилди.
2. Ҳамшира ва барча ошхона ходимлари ишдан бўшатилди.
3. МТМ раҳбарининг лавозимига мос келиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
4. Аниқланган қоидабузарликлар бўйича материаллар Бош прокуратурага берилди.

Суннатилла Абдуллаев