Шаҳар ҳокими бу борада тегишли маълумот берди.
Тошкент шаҳрида “Tashkent city” объекти қурилаётганлиги сабабли шаҳардаги йирик тўйхоналардан бири “Эзидиёр” ҳам бузилади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Айни дамда қурилиш кетаётган ҳудуд – Ўқчи маҳалласидан янги уйга кўчирилмаган 20 та хонадон қолган. Аҳоли март ойи сўнгги кунларида газ таьминотидан узиб қўйилган эди, аммо, сув ва электр мавжуд.
“Одамлар арз қилишни билади, лекин мана вазиятни кўринг, қандай қилиб газ таъминотини сақлаб қолиш мумкин. Аҳолини Яшнобод ва Олмазор туманидаги уйларга кўчириб келяпмиз. Иложи борича ана шу одамлар кўнглига қарашга интиляпмиз. Лекин шунга қарамасдан улар орасида норози бўлаётганлари ҳам йўқ эмас”, деган Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғойибназаров.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, бу ҳудудда жойлашган “Эзидиёр” тўйхонаси ҳам бузилади. Унинг атрофидаги бинолар ҳам тез орада бузилиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, ушбу обьектлардаги тадбиркорлар ўзларига бошқа ер танлаб улгирмаган. Туман раҳбари тарбиркорларга бошқа ҳудудлардан жой кўрсатилганини маълум қилди.

Темур Назаров