...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда “ҳаддидан ошган” 112 нафар ҳайдовчи аниқланди


09:14, 09.08.2018 Жамият
 4 966

Аниқланган барча қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар ўрнатилган тартибга биноан ҳайдовчиларга почта орқали юборилади.

Кеча, 8 август куни Юнусобод туманидаги Тошкент автомобиль ҳалқа йўлида ўрнатилган биргина радар қурилмаси ёрдамида 3,5 соат ичида 112 та тезликни оширган транспорт воситаси аниқланган. Мазкур йўлда рухсат этилган тезлик соатига 70 километрни ташкил этади.
 
Шунингдек,  рухсат этилган тезлик соатига 50 километрни ташкил этувчи белги ўрнатилган Боғишамол кўчасида 6 соат ичида 134 та транспорт воситаси тезликни меъёрдан ошириб ҳаракатланган.
 
“Аниқланган барча қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар ўрнатилган тартибга биноан ҳайдовчиларга почта орқали юборилади”, деб таъкидлайди Тошкент шаҳар ИИББ.
 
Аввалроқ, шаҳар кўчаларида “Диққат, радар” белгиси ўрнатилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент шаҳри ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар