...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қолган ишга қор ёғар. Ақтўбе қурбонлари иши бўйича суд кечиктирилмоқда


20:28, 08.08.2018 Олам
 2 978

Ушбу фожиа бўйича 7 августдан давом этиши керак бўлган суд иши номаълум муддатга кечиктирилди.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобусда ёниб кетган 52 нафар ўзбекистонлик иши бўйича тергов жараёни якунланиб, материаллар судга юборилгани ҳақида хабар берган эдик. Суд жараёни Ирғиз туман судида бошланганди. Тергов натижаларига кўра, беш киши айбдор деб суд қилинади.
 
Ушбу фожиа бўйича 7 августдан давом этиши керак бўлган суд иши номаълум муддатга кечиктирилди. Бу ҳақда “КазТАГ” хабар бермоқда.
 
Ақтўбе вилоят судининг маълум қилишича, уч нафар судланувчининг адвокатлари суд қарорига нисбатан шикоят берган ва улар ҳозирда ишни Ирғиз туманида эмас, Ақтўбе вилоят судида кўрилишига эришмоқчи.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 январь куни Ақтўбе вилоятининг Ирғиз туманида автобус ёниши натижасида 52 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ақтўбе Ирғиз тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!