...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда “Кўк кит” домига тушиб қолган 36 та ўқувчи топилди


10:52, 10.03.2017 Жамият
 7 558

31 та мактаб ва 5 та коллеж ўқувчилари “Кўк кит” ўйини иштирокчиларига айланганлиги аниқланган.

Айни дамда интернет, хусусан, ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган “Кўк кит” ва “Тинч уй” ўйинлари кўплаб мамлакатлар аҳолисига, хусусан, ўсмирларига катта хавф туғдираётгани ҳақида бир неча бор ёзган эдик.
 
Минг афсуски, мазкур ўйинлар бизгача етиб келди. Фарзандларимиз орасида ана шу ўйин домига тушиб қолган, кўр-кўрона эргашаётганлар ҳам бор. Ўйинлар ёшларни охир-оқибат ўз жонига қасд қилишга ундаётгани кўпчиликка маълум.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан хабар қилишларича, мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида олиб борилаётган давомат тадбирларида ўқувчи-ёшларнинг уяли телефон аппарати ҳам текширилган. Натижада 31 та мактаб ва 5 та коллеж ўқувчилари “Кўк кит” ўйини иштирокчиларига айланганлиги аниқланган.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг маълум қилишича, ҳар бир ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга малакали психологлар бириктирилган ва кузатув остига олинган.
 
Ҳозирги кунда вояга етмаганлар ўртасида бундай салбий ҳолатларни олдини олиш борасида барча таълим муассасаларида сайёр учрашувлар ўтказилиб келинаётгани айтилмоқда. 

Теглар:Кўк кит Давомат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар