...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда “C5+1” мажлиси бўлиб ўтди


17:48, 23.07.2018 Жамият
 2 278

Тадбирда Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари вакиллари иштирок этган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатлари – АҚШ” (“C5+1”) ҳамкорлик форматидаги йиғилиш бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 23 июль куни Тошкентда “Марказий Осиё – АҚШ” (“С5+1”) ҳамкорлиги шаклининг Хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳи навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Тадбирда Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари вакиллари иштирок этган. Мажлис чоғида минтақавий ва халқаро хавсизлик масалалари,  жумладан экстремизм,  терроризм хатарлари билан курашиш, чегаралар хавфсизлигини таъминлашдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилган.
 
Мажлис иштирокчилари Марказий Осиёдаги барқарор ривожланиш қўшни Афғонистонда тинчлик ва бирдамлик таъминланиши билан чамбарчас боғлиқ эканлигини қайд этганлар.
 
Маълумот учун, “С5+1” сиёсий шаклига Марказий Осиё ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг 2015 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида асос солинган. Ушбу маслаҳатлашув механизми савдо-иқтисодий,  инвестицион,  транспорт-коммуникация, энергетик алоқалар ҳамда трансчегаравий хавф-хатарларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни яхшилаш масалаларига қаратилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:С5+1 ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар