Автомобиль эгаси машинасини автомашиналар ювиш шохобчасида қаровсиз қолдириб кетгани сабаб номаълум шахслар томонидан олиб қочиб кетилган.
Воқеа жойига этиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини Абдулла Қаҳҳор кўчасида жойлашган автомашиналар ювиш шахобчасида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ўғирлаб кетилган автомашина Нукус кўчасида тўхтатилди. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Жиззах вилояти Бахмал туманида яшовчи 24 ёшли фуқаро бўлиб чиқди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.