ЙПХ ходимлари учун “Police” ва “Security” сўзларини қўллаш нима учун керак?
Тошкент шаҳрида 18 августдан Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг инспекторлари тирбандлик ҳолатида ЙТҲлар содир бўлган ёки бошқарилмай қолган чорраҳаларга тезроқ бориш мақсадида мотоциклларда ўз ишини бошлаган эди.
Бугун Тошкент кўчаларида ушбу транспорт воситасида ҳаракатланаётган патруль ходимларини учратиш мумкин. Бироқ ушбу бежирим уловларнинг олдига жойлаштириган “Police” сўзи эътиборни тортади, шунингдек, бу масала аҳоли учун ҳам қизиқарли бўлиши турган гап.
Ушбу масалада таҳририятимиз Тошкент шаҳар ИИББ билан боғланиб, ушбу масалага аниқлик киритди...
ИИББ расмийларининг фикрига кўра, фойдаланувдаги “Honda” мотоциклларидаги “Police” ёзуви мотоцикл чет элдан олиб келингани ва улар шу тарзда жиҳозлангани сабаблидир.
Мотогуруҳнинг фаолияти яқинда йўлга қўйилгани сабабли, улардан ишлаб чиқарилган ҳолатида, ўзгартиришларсиз синов тариқасида фойдаланилаётгани айтиб ўтилди.
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Ўзбекистонда мотоцикллардаги “Police” ёзуви уларнинг полиция тизимга ўтишидан дарак бермайди. Синовлар муваффақиятли амалга оширилганидан кейин ёзув “YPX”га ўзгартирилиши маълум қилинди.
Аввалроқ, Ички ишлар вазирлиги Самарқанд шаҳри йўл-патруль хизмати ходимларига Японияда ишлаб чиқарилган ва махсус жиҳозланган мотоциклларни тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу транспорт воситаларига “Security” ёзуви туширилган.
Маълумот учун, йўл-патруль хизмати ходимларининг мотоциклларда ҳаракат қилиш тизими Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Зоҳиршоҳ Жўраев