...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ёғган кучли ёмғир автобиллар ҳаракатига таъсир кўрсатди


16:21, 31.03.2016 Таҳлил
 8 407

Тошкент шаҳридаги кўплаб автомобиллар қатновчи йўлларда сув йиғилиб, транспортларнинг ҳаракатланишига жиддий таъсир кўрсатган.

Ёмғир заминга барака, деҳқонга неъмат. Кеча, 30 март куни республикамизнинг турли ҳудудларида кучли шамол эсиб, кечга бориб ёмғир ёғганидан хабарингиз бор. Тошкент шаҳрида соат 20:00 атрофида бошланган ёғингарчилик тонггача давом этди. Соат 20:00 дан 21:00 гача бўлган вақт оралиғида ёғингарчилик жуда кучайди. Бунинг оқибатида кўплаб йўлларда автомобиллар ҳаракатида тирбандлик юзага келди. Ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари ва фаол интернет фойдаланувчиларининг “Мобил мухбир” саҳифамиз орқали хабар беришларича, Тошкент шаҳридаги кўплаб автомобиллар қатновчи йўлларда сув йиғилиб, транспортларнинг ҳаракатланишига жиддий таъсир кўрсатган. Хабарларга қараганда, бундай ҳолат Тошкент шаҳрининг Навоий кўчасидаги Ўзбек миллий академик драма театри жойлашган кўчада, Олмазор туманидаги мухбир кўчасида, Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида, Шайхонтоҳур тумани Беруний шоҳ кўчасида ҳам кузатилган.

“Мобил мухбир” саҳифасига Telegram мессенжери орқали юборилган видеода Ўзбек миллий академик драма театри қаршисидаги Навоий шоҳ кўчасидаги вазият тасвирланган. Кучли ёғингарчилик оқибатида ушбу кўчада жуда кўп миқдорда сув тўпланган. Шу сабаб машиналар ҳаракатланиши қийинлашган. “Тўпланган сув баъзи машиналарнинг техник созлигига ҳам салбий таъсир кўрсатди”, – дейди ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири. Бундан ҳолатлар нафақат Тошкент шаҳрида, балки бошқа ҳудудларда ҳам кўзга ташланган.

Теглар:Тошкент Водители Ташкента Кучли ёғингарчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!