...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уильям Шекспирнинг қабридан унинг бош суяги ўғирлангани аниқланди


16:20, 31.03.2016 Олам
 3 005

Шу кунгача олимлар драматургнинг қабрини тадқиқ қилишдан қўрқиб келган эдилар.

Драматург Уильям Шекспирнинг қабр устига шундай деб ёзилган:
“Дўстим, Яратганчун, қабрим қазима,
Ҳаммаси ўз холича қолсин.
Кимки ҳоким қўлига олса,
Минг марталаб лаънатга қолсин”.
 
Айнан шунинг учун британиялик олимлар анча вақт давомида Шекспирнинг қабрини очиб, унинг суяк қолдиқлари устида тадқиқот ўтказа олмаганлар. Лекин, олимлар яқинда мазкур масаланинг ечимини топдилар. Улар буюк классикнинг қабрини радар ёрдамида скайнер қилдилар ва бу иримчи олимларга суяк қолдиқларига тегмасликка ёрдам берди.  Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар берди.
 
Британиялик олимлар тадқиқот давомида шу нарсани аниқладиларки, қабрдан драматургнинг бош суяги йўқолган. Археологлар гуруҳининг раҳбари Кевин Коллзнинг айтишича,  Ўғрилар “Ромео ва Жульетта” ва “Қирол Лир” асарларининг муаллифи даҳолигини ўрганиш ва тушуниш мақсадида унинг бош суягини ўғирлаган бўлишлари мумкин. 
 
Олимнинг сўзлари қуйидаги талқинни тасдиқлаши мумкин, унга кўра,  драматургнинг бош суяги 1794 йилдаёқ ўғирланган. Биринчи марта, бу фараз 1879 йилда “Аргосй” журнали саҳифаларида пайдо бўлган,  лекин,  кейинчалик буни ёлғон деб ҳисобланган.
 
Бош суякнинг ўғирланиши тарихда кам учрайдиган ҳолат эмас. Масалан,  австриялик композитор Йозеф Гайдннинг қабридан унинг боши ўғирланган. Аммо, мусиқачининг бош суяги ХХ асрда топилган.  Бош суягини танага бириктирилиб, устухонлар Австрянинг Айзенштадт шаҳрида қайтадан дафн этилган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Уильям Шекспир Ромео ва Жульетта Қирол Лир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!