...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Англияда сўнгги оммавий қатл ҳукми амалга оширилди


11:08, 26.05.2017 Бу қизиқ
 3 192

Стратфорд черковида Уильям Шекспирнинг биринчи фарзанди – қизи Сюзанна чўқинтирилди. Шекспир ўша вақтда бор-йўғи 19 ёшда бўлган.

Бугун 26 май – йилнинг 146-куни. Йил якунига 219 кун қолди.

Байрамлар
 
Гайана, Грузия – Мустақиллик куни.
 
Россия – Россия тадбиркорлик куни. Чавандозлар куни.
 
Арманистон – Сардарапат жангидаги ғалаба куни.
 
Польша – Оналар куни.
 
Дания – Валиаҳд шаҳзода Фредерик туғилган куни
 
Воқеалар
 
1135 йил – Леон бош черковида Альфонсо VII бутун Испания Императори сифатида тож кийди.
 
1583 йил – Стратфорд черковида Уильям Шекспирнинг биринчи фарзанди – қизи Сюзанна чўқинтирилди. Шекспир ўша вақтда бор-йўғи 19 ёшда бўлган, анча кейин буюк ёзувчи ва драматург бўлиб етишди.
 
1799 йил – Александр Суворовнинг рус қўшини томонидан Турин эгалланди.
 
1868 йил – Англияда сўнгги оммавий қатл ҳукми амалга оширилди.
 
1874 йил – Британия ҳукумати Канадада биринчи ҳарбий академия очиш ҳақида қарор қабул қилди.
 
1923 йил – Францияда биринчи “24 часа Ле Мана” автопойгаси ўтказилди.
 
1966 йил – Гайана Буюк Британиядан мустақилликка эришди.
 
Туғилганлар
 
1814 йил – Генрих Геслер, немис олими, ноёб асбоблар, термометрлар, кимёвий ускуналар ихтирочиси.
 
1822 йил – Эдмон Де Гонкур, француз адиби.
 
1877 йил – Эдвард Грюнайзен, немис физиги, қаттиқ жисмлар назарияси асосчиси.
 
1909 йил – Мэтт Басби, таниқли инглиз мураббийи, бутун умрини “Манчестер Юнайтед”га бағишлаган.
 
1966 йил – Хелена Бонэм Картер, англиялик актриса.
 
1969 йил – Анжелика Варум, россиялик эстрада қўшиқчиси.
 
1971 йил – Мэтт Стоун, америкалик киноактёр.
 
1977 йил – Лука Тони, италиялик футболчи, жаҳон чемпиони (2006).
 
1990 йил – Юрий Лодигин, россиялик футболчи, дарвозабон.
 
Вафот этганлар
 
2010 йил – Лесь Сердюк, Украина халқ артисти.
Сумбула

Теглар:Бугун Уильям Шекспир Лука Тони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!