“Янги Malibu машинаси чиқибди”, деган гап-сўзлар автомобиль ишқибозлари учун ҳақиқий хушхабарга айланди.
Ҳақиқатан ҳам янги автоуловнинг ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалмоқда. Фотосуратларда Malibu автомобили янада ҳашамдор кўринишга эга бўлганини кўриш мумкин. Ҳозирча бизда бор норасмий хабарларга қараганда, шу кунларда Сирғали туманидаги автосалонларнинг бирига сиз суратда кўриб турган Malibu автомобилининг янги тўққизинчи авлоди намуна сифатида келтирилган. Ҳозирча бундай турдаги машинанинг қачон савдога чиқарилиши ва унинг баҳоси ҳақида ҳам аниқ маълумотлар йўқ.
Аслида, Malibu’нинг тўққизинчи авлоди 2015 йилда Нью-Йоркдаги ўтказилган мотор-шоуда расман намойиш этилган эди. Янги кузовдаги автомобиль салонида рул ҳамда бошқарув панели ўзгартирилган. Машинага 10та хавфсизлик ёстиқчалари, навигатор, орқа тасвирни ёзадиган камера, смартфонлар учун симсиз қувватлантирувчи ускуналар киритилган. Анънавий чироқлар ўрнини узун ва қисиқ фаралар эгаллаган.