...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳон чемпиони, боксчи Руфат Рисқиевнинг оёғи хасталик сабаб кесиб ташланди


18:44, 28.09.2016 Спорт
 4 639

Айни хабар бокс мураббийи Мурод Эргашевнинг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилинди.


Миллионлаб мухлислари томонидан “Тошкент йўлбарси” деб аталган юртимизнинг энг ҳурматли бокс усталаридан бири бўлган Руфат Рисқиев айни вақтда Тошкентдаги Республика шошишилинч тиббий ёрдам маркази Жарроҳлик бўлими 5-палатасида даволанмоқда. У жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди...
 
Кеча, 27 сентябрь куни бу ҳақда бокс мураббийи Мурод Эргашев Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
 
“Дўстлар, Тошкентдан қайғули хабар келди. Бизнинг машҳур чемпионимиз Руфат Рисқиевнинг оёғи томирлардаги тромбоз асоратлари сабабли ампутация қилинди. Бу ҳодисага бефарқ бўлмаганлар учун “Тошкент йўлбарси” Тошкентдаги Республика шошишилинч тиббий ёрдам марказининг Жарроҳлик бўлими 5-палатасида даволанмоқда”, дейилади хабарда.
 
Бошқа нашрларда эса Руфат Рисқиев оёғида гангрена бошлангани сабабли, ўнг оёғини тиззадан пасти ампутация қилингани ҳақида хабар берилмоқда.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон бокс тарихидаги (қолаверса, собиқ Иттифоқ бокси тарихида) биринчи жаҳон чемпиони, 1976 йилги Монреаль Олимпиадаси кумуш медали соҳиби Руфат Асадович Рисқиевнинг номи муносиб равишда жаҳон спорти  тарихида Муҳаммад Али, Теофил Стивенсон, Жо Фрезер, Борис Лагутин каби атоқли  чарм қўлқоп  усталари қаторида тилга олинади. Ўзбекистонлик таниқли боксчи 75 кг вазн тоифасида 1974 йилги Жаҳон чемпиони, 1976 йилги Монреал Олимпиада Ўйинлари Кумуш медали совриндори, қатор халқаро турнирлар ғолиби, Куба очиқ чемпионатининг икки карра чемпиони Руфат Рисқиев 1949 йилнинг 2 октябрида Тошкент шаҳрида дунёга келган.
 
Руфат Рисқиев бокс билан шуғулланишни 14 ёшида бошлаган. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтини тугатган. Таниқли боксчи рингда аъло даражадаги кураш тактикасини намойиш қилган. Ҳар иккала қўли билан ҳам аниқ зарба беришга қодир бўлган Руфат Рисқиев аксарият ҳолларда ўтказган жангларида муддатидан илгари ғалаба қозонган.
 
У ҳаваскор боксчиларнинг 1974 йилда Кубада бўлиб ўтган илк Очиқ чемпионатида иштирок этиб жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган илк ўзбек боксчисидир.
 
Таниқли боксчи Австрия, Бўлғористон, Можаристон, Польша, собиқ Чехословакия, собиқ Югославияда ўтказилган халқаро турнирларда ҳам иштирок этиб, ғалаба қозонган.
Умида Якубова

Теглар:Руфат Рисқиев Ампутация 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!