...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда яна бир фоҳишахона ёпилди


14:10, 09.06.2017 Жамият
 9 238

Баҳора Умарова 130.000 сўм пул эвазига фуқаролар “Ё” ва “А”ларга жинсий алоқа учун шароит яратиб берган.

6 июнь, сешанба куни Юнусобод тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, муқаддам судланган Баҳора Умарова ўз хонадонда фоҳишахона сақлаб, 130.000 сўм пул эвазига фуқаролар “Ё” ва “А”ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
 
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Юқоридаги шахснинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ўхшашлик ҳолати тасодифий характерга эга.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Юнусобод ИИБ Фоҳишахона Юнусобод тумани ИИБ Баҳора Умарова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар