Гумондорларга нисбатан ЖКнинг 166-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Шундан сўнг, мазкур жамият ишчисининг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлмаган тарздаги зўрлик ҳаракатлари ишлатиб, жиноят содир этилган жойдан яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан, Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 4-қисми “а” банди (талончилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, жуда кўп миқдорда, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Хайрулла Сайфуллаевич Сайдуллаев, Мўминжон Тураджанович Саидов ва Нодирбек Музаффар Насриддинов ўғли содир этганликлари аниқланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.