...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда тўсиб қўйилган кўчалар очилади


10:18, 21.05.2018 Жамият
 3 703

Амир Темур хиёбонига яқин жойлашган иккита кўча очилади.

Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари учун қулайлик яратиш мақсадида Амир Темур хиёбонидан (“Уголок” кафеси) то Зарафшон кўчасигача ва Шароф Рашидов кўчасидан то Матбуотчилар (“Пойтахт” савдо мажмуаси) кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўлигача транспорт ҳаракати учун йўл очилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумот учун, аввалроқ Тошкентда тўсиб қўйилган бир нечта кўчалар навбатма-навбат очилган эди. Жумладан, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, Абдулла Қодирий ва Навоий шоҳ кўчаси ўртасидаги йўл ҳамда Мустақиллик шоҳ кўчасига туташ бўлган Тамара Хоним кўчаси ҳаракатланиш учун очилганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тошкент кўча 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар