...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Spark, Lacetti ва Matiz иштирокида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди


21:23, 03.11.2016 Жамият
 8 057

Спарк ҳайдовчиси аёл киши бўлган. У шу заҳотиёқ шифохонага олиб кетилган.

3 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Шаҳрисабз ва Т.Шевченко кўчалари кесишган чорраҳада Spark, Lacetti ва Matiz автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда. ЙТҲ натижаси учала машинанинг ҳам кузов қисмига жиддий шикаст етган.
 
Келтирилган маълумотларга қараганда, Spark ҳайдовчиси аёл киши бўлган. У тўқнашув содир бўлгач, ўша заҳотиёқ шифохонага олиб кетилган. Аёл бошидан оғир жароҳат олгани айтилмоқда.
 
“ЙТҲ натижасида қурбон бўлганлар ҳам бўлиши мумкин. Чунки атрофда қон излари ҳам кўзга ташланади”, дейилади гуруҳ аъзоларининг ёзишмаларида.
 
Йўл-транспорт ҳодисасига ким айбдор экани номаълум. Бироқ, воқеа содир бўлган вақтда светофор ишламаётгани айтилган.
 
Малумот ўрнида, 3 ноябрь куни Тошкент шаҳри об-ҳавосида кескин ўзгариш рўй берди. Қаттиқ шамол турди, сўнг ёмғир ёға бошлади. Бундай об-ҳаво шароитида автомобиль ҳайдовчилари хушёрликни янада оширгани маъқул. Айниқса, чорраҳадаги светофор чироқлари ишламай қолган бир пайтда ҳайдовчилардан янада сергаклик талаб этилади.
 
Ёмғирли об-ҳавода асфальт йўлларда ғилдиракларнинг бўйсуниши бироз қийин. Тезликни ошириш ҳақида эса, ҳатто, ўйламаслик керак. Йўлингиз бехатар бўлсин. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар