
Шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 4162 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 4162 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 928 тасини қўпол турдаги, 21 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 20 июль куни жами 561 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 378 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 183 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.