...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар МКК йиғилиши ўтказилди


17:07, 22.06.2016 Жамият
 2 657

20-22 июнь кунлари бўлиб ўтган йиғилишда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва ЎЗбекистон вакиллари иштирок этди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг мажлисида иштирок этаётган Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг мухтор вакиллари билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Жорий йилнинг 20-22 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Йиғилишда Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикасининг мухтор делегациялари томонидан ШҲТда Ўзбекистон раислигининг якунланаётган босқичи ва ШҲТнинг Тошкент саммитига тайёргарлик билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди ҳамда ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисининг якуний ҳужжатлари келишилди.  

Теглар:ШҲТ ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар