...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда рейд: бир кунда қарийб 3 минг қоидабузарлик аниқланди


13:34, 10.01.2018 Жамият
 3 016

9 январь куни жами 67 та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилган.

Кеча, 9 январь куни, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошыармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқлаш борасида ўтказилган тадбир давомида жами 2937 та қоидабузарликлар аниқланган.
 
Аниқланган қоидабузарликлар орасида 21 таси маст ҳолатда автомобилни бошқариш бўлиб чиқди.
 
1986 йилда туғилган Рихситилла Рустамович Талипов, 1987 йилда туғилган Иноят Нодирович Тойиров, 1984 йилда туғилган Отажон Абдувохидович Маманов, 1965 йилда туғилган Акмал Умарович Тулаганов, 1998 йилда туғилган Руслан Зарипович Бекиев, 1960 йилда туғилган Толмас Раимович Дускобилов, 1987 йилда туғилган Миразиз Эгамбердиевич Абдуллаев, 1983 йилда туғилган Улфат Элашович Махмудов, 1972 йилда туғилган Иброхим Илхомович Юлдошев спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ҳам ўзи, ҳам одамларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда автомобиль бошқарган.
 
Бундан ташқари, ўтказилган тадбирлар давомида 19 нафар ҳайдовчига транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш, 32 нафар ҳайдовчига светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик, 41 нафар ҳайдовчига ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш, 295 нафар ҳайдовчига одам ташиши қоидаларини бузиш, 197 нафар ҳайдовчига тезликни белгиланган меъёридан ошириш, 1033 нафар ҳайдовчига хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик бўйича баённомалар тузилган.
 
Жами 67 та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилган.
 
Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирларнинг ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Теглар:Рейд ЙҲХБ ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар