Обиджон Анвардан тадбиркорлик билан шуғулланиш учун турли миқдордаги пул маблағларини олиб келган.
Аввалроқ фирибгарликда гумонланаётган 25 ёшли Х.Обиджонга нисбатан Олмазор тумани ИИО ФМБ томонидан жорий йилнинг 18 июл санасида қидирув эълон қилинган бўлиб, у 2017 йил Анвар билан ҳамкорликда тадбиркорлик қилиш учун турли миқдордаги пул маблағларини олиб келган.
Баъзида шеригининг ишончини йўқотмаслик учун қарзининг айрим қисмини қайтариб келган. Бироқ, берган пулларининг қиймати 246 миллион сўмдан ошиб кетгач, сабр косаси тўлган Анвар муаммо юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилади.
Олмазор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан ушбу ҳолат юзасидан юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноий иш қўзғатилган. Обиджон яна шунга ўхшаш яна тўртта ҳолат юзасидан айблов илгари сурилган. Тергов жараёнида Суд уни гаров эвазига очиқда қолдиради. Бироқ, пайтдан фойдаланмоқчи бўлган гумондор жавобгарликдан қочишга уринади, лекин уддалай олмайди. Тезкор қидирув гуруҳи ходимлари Зангиота туманида яшовчи ҳуқуқбузарни Олмазор туманидаги ижарага олган уйида қўлга оладилар.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Эҳтиёт бўлинг! Танимаган, билмаган одамга ишонишга шошилманг! Сизга “олтиндан тоғ”: сердаромад бизнес, қўшма лойиҳалар, катта фоизга қарзга пул бериш кабиларни таклиф этаётганларнинг фирибгар бўлиш эҳтимоли катта. Шундай экан, “Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма” нақлига амал қилиш мақсадга мувофиқдир”, дея ёзилади ИИББ хабарида.