С.Нўмонов Ибрат маҳалласида яшовчи А.Иброҳимовнинг ишончига кириб, ундан 33 минг 550 доллар пулини олган.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 17 май куни ИИБга тушган ҳужжатга кўра, 2016 йилнинг март ойидан сентябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида З.Маъруф кўчасида яшовчи С.Нўмонов (исми ўзгартирилган) Ибрат маҳалласида яшовчи А.Иброҳимов (исми ўзгартирилган) га ноёб турдаги қушларни сотиб катта фойда олишини айтиб ишончига киради ва ундан 33 минг 550 АҚШ долларини олади.
Аммо С.Нўмонов берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган кўрсатилган.
Ҳозирда С.Нўмоновни ушлаш чоралари кўрилган.